Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис бутун дунёда COVID-19 коронавирус пандемиясининг фақат битта тўлқинига дуч келгани ва унда инфекциянинг тарқалишининг сусайиши ёки тезлашиши иккинчи тўлқин эмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Харрис Женевада ўтган ЖССТ брифингида жаҳон ҳамжамияти коронавирус пандемиясининг катта тўлқинига дуч келгани ва унинг муайян вақтда кўтарилиб, тушиши мумкинлигини қайд этган.
Унинг сўзларига кўра, вирус Шимолий ярим шарда ёзда тарқалмай қўяди деган фикрда бўлмаслик зарур, COVID-19 мавсумий тарқалиш хусусиятига эга гриппдан фарқли вирус ҳисобланади.
2020 йил 6 июлда Бутунжаҳон шифокорлар касаба уюшмаси (WМА) собиқ раҳбари Леонид Эйдельман янги коронавирус инфекциясининг тарқалишининг иккинчи тўлқини ноябрь—декабрь ойларида кутилаётганини билдирган. 14 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг тўртта сценарийсини айтиб ўтган.
15 июлда Берн университетининг собиқ директори, фахрий профессор ва микробиолог Бед Штадлер бутун дунёда коронавирусга қарши курашда хатоликларга йўл қўйилганини маълум қилгани, жумладан коронавируснинг аломатларсиз ташувчилари мавжудлигини афсона деб атаганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)