10:10 / 29.07.2020
978

Сиднейлик нафақахўр машинаси ичидан 2 млн доллар ютуқ чиққан лотерея топиб олди

Сиднейлик нафақахўр машинаси ичидан 2 млн доллар ютуқ чиққан лотерея топиб олди
Фото: Motor
Австралиянинг Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзининг автомобилидан икки миллион доллар ютуқ чиққан лотерея чиптасини топиб олди. Ютуққа эга чипта шу вақтга қадар йўловчи ўриндиғида ётган бўлган, деб хабар беради Motor.

Эркак автомобилида ишхонага кетаётиб, йўловчи ўриндиғида ётган бир парча қоғозга кўзи тушган. Нафақахўрнинг сўзларига кўра, у ўтган дам олиш кунлари лотерея чиптасини сотиб олганини мутлақо унутиб қўйган.

Ютуқли сонлар текширилгач, эркак шу вақтгача машинаси ичида икки миллион доллар ётганини тушуниб етган. Машинадаги бир парча қоғоз унга айнан шунча пул олиб келган.

Фото: Motor
Ғолибнинг таъкидлашича, у ойда бир марта лотерея ўйнаб туради, бироқ ҳеч қачон омади келиши ҳақида ўйлаб кўрмаган. Эндиликда у пулларни оилавий уйини таъмирлаш, шунингдек, пенсия жамғармасини оширишга сарфламоқчи.

Аввалроқ Висконсинда истиқомат қилувчи Том Кук исмли фуқаро Powerball лотереясидан 22 миллион доллар ютиб олиб, мукофотни дўсти билан бўлишгани тўғрисида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)