
Фото: CNSA
Хитойнинг Марсни ўрганишга мўлжалланган “Тяньвэнь-1” (Самога саволлар-1) зонди Ер ва Ойнинг сайёрамиздан 1,2 млн км узоқликдан олинган умумий суратини жўнатди.
Суратда Ер ва унинг табиий йўлдоши – Ой ярим тўлишган кўринишда тасвирлаган.
Хитойнинг миллий космик агентлиги CNSA’нинг хабар қилишича, сурат зонд фазога учирилгандан 3 кун ўтгач 1,2 млн км масофадан олинган.
Қурилма фазога 23 июлда Хайнань оролидаги Вэньчан космодромидан “Чанжчэн-5” ракетаси ёрдамида учирилган. Айни вақтда у Қизил сайёрагача босиб ўтиши керак бўлган 55 млн кмлик масофадан 1,5 млн кмдан кўпроғини учиб ўтди.
Зонднинг Марсгача парвози 6-7 ой вақт олиши ва у Қизил сайёрага тахминан 2021 йил февралда етиб бориши кутилмоқда. Шундан кейин қурилма Марс орбитасига чиқиб, май ойида унга қўниш учун жой танлаш билан машғул бўлади.
Зонд Қизил сайёрага қўнгач, 3 ой давомида унда илмий тадқиқотлар олиб боради. Хитойнинг Марсни ўрганиш бўйича илк миссияси муваффақиятли кечса, олимлар Қизил сайёранинг атмосфераси, рельефи, геологик характеристикалари, магнит майдони хусусиятлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишади. Шу билан бирга, миссиянинг асосий мақсади Қизил сайёрада ҳаёт изларини излашдан иборат ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар