22:30 / 29.07.2020
4 695

Олимлар: коронавирус одам организмига мослашиб олди, энди юқиши тезлашади

Олимлар: коронавирус одам организмига мослашиб олди, энди юқиши тезлашади
Фото: «Putokt.rbsmi.ru»
Гонконг Политехника университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, янги типдаги коронавирус мутациясини тўхтатиб, одам организмига мослашиб олган ва янада юқумли вирусга айланган бўлиши мумкин, дея хабар берди «South China Morning Post» нашри.

Бир гуруҳ олимлар июннинг охиридан буён турли инфекция ўчоқларидан олинган намуналарни таҳлил қилишди. Улар касалликнинг ҳозирги учинчи тўлқинида вирусни юқтирган беморларнинг ҳамда олдинроқ олинган намуналарнинг штаммлари орасидаги генетик ўхшашликни аниқлашди.

«Коронавирус биринчи ва иккинчи тўлқин вақтида мутациясини давом эттирган. Буни ўша пайтда ўтказган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлайди. Бу сафар натижалар мутлақо бошқача. Вирус мутациясини тўхтатиб, одам организмига мослашганини ёки ушбу одамларнинг ҳаммаси вирусни битта жойда ва бир вақтда юқтирганини англатади», — деб ҳисоблайди Политехника университети доцент Жилман Сиу.

Хитой университети профессори Дэвид Хуэйнинг фикрича, вирус одам организмига жуда яхши мослашиб олиб, дастлабки икки тўлқиндагидан кўра зарарлироқ инфекцияга айланган.

Бундан ташқари, олимлар маҳаллий ва хорижда юқтирилган намуналарнинг штаммлари ўртасида юқори даражада генетик ўхшашликни аниқлашди. Профессор Сиунинг сўзларига кўра, аксар COVID-19 янги ўчоқларининг манбаи хориждан олиб келинган ҳолатлар ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)