14:00 / 30.07.2020
1 900

Америкадаги ижара сервиси автомобилларга улкан тиббий ниқоб тақиб қўйди

Америкадаги ижара сервиси автомобилларга улкан тиббий ниқоб тақиб қўйди
Фото: Turo
Ҳайдовчиларга ўзининг шахсий автомобилларини ижарага бериш имкониятини тақдим этувчи Американинг Turo компанияси индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос тарғибот усулини ўйлаб топди. Эндиликда сервис фойдаланувчилари ўзларининг машинасига улкан тиббий ниқобни тақишлари мумкин, деб хабар беради Motor.

Ноодатий аксессуарнинг яна бир мақсади бор: унинг ёрдамида Turo каршеринг ва автомобиллар ижараси агарда профилактика чораларига риоя қилинса, хавфсизлик бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беришга умид қилмоқда.

Фойдаланувчи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида компания автомобилни дезинфекция қилиш бўйича «вирусга қарши» алоҳида қўлланма чиқарган, шунингдек, машина ва waramask промокодини (биринчи ижарага 15 фоиз чегара тақдим этади) мижозга контактсиз топшириш опциясини жорий этган.

Turo вакилларининг сўзларига кўра, автомобилнинг олд қисмини ёпиб турувчи улкан ниқоблар радиатор панжарасига ҳаво киришига тўсқинлик қилмайди. «Нафас олувчи» материалдан тикилган аксессуар зарурий тестлардан ўтган ва ҳар қандай машина учун хавфсиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкадаги ижара сервиси автомобилларга улкан тиббий ниқоб тақиб қўйди