21:18 / 30.07.2020
3 395

Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди

Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди
Фото: The KXAN36 News
Австралиянинг Манжера шаҳрида истиқомат қилувчи аёл қирғоқ бўйидан «тухум»га ўхшаш ноодатий жонзотни топиб олди. Аёл сирли организм суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган, деб хабар беради The KXAN36 News.
Суратда денгиз тўлқинлари қирғоққа чиқариб ташлаган тўқ қизил рангли жонзот тасвирланган.

Фойдаланувчилар дарҳол бу нима эганлиги тўғрисида ўз тахминлари билан бўлишишга киришган. Айримлар суратдаги нарса бирор денгиз жонзотининг тухуми ёки дельфиннинг йўлдоши деб тахмин қилган.

Бироқ суратни кўрган Маккуори университети денгиз биологи, профессор Кулюм Барун бу денгизда тентириб юрувчи, сузувчи анемон ёки Phlycstenactis tuberculosa номи билан танилган анемон эканлигини маълум қилган. У Ғарбий Австралия, Янги Жанубий Уэльс, Тасмания ва Янги Зеландия қирғоқларида яшайди.

«Улар денгиз туби бўйлаб судралиши ёки оқимга қараб сузиши мумкин. Кундузи пайпаслагичларидан деярли фойдаланмайди, бироқ кечаси анемон озиқ-овқат илинжида ўсимликлар учлари орқали ҳаракатланади. Бошқа анемонлар билан таққослаганда, сузувчи анемонлар — чаққон йиртқич ҳисобланади», — дейди Австралия музейи ходимлари.

Шунингдек, суратда колониал ассидия ҳам тасвирланган. Кулюм Брауннинг сўзларига кўра, австралиялик аёл томонидан топилган жонзотларнинг ҳеч бири инсонга хавф туғдирмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди