15:00 / 31.07.2020
2 047

АҚШ янги Perseverance марсоходини учирди. У Марснинг ўтмишдаги ҳаёт изларини қидиради (видео)

АҚШ янги Perseverance марсоходини учирди. У Марснинг ўтмишдаги ҳаёт изларини қидиради (видео)
Кадр: NASA
NASA Perseverance номли янги марсоходини учирди. Бортига мазкур аппарат ўрнатилган Atlas V ракета-ташувчиси орқали Канаверал саҳросидан учирилди. Ракетанинг учиш жараёни NASA сайтида тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Миссия режасига кўра, ровер 2021 йилнинг 18 февралида Марс юзасига бориб қўниши керак. Миссияни амалга ошириш учун жами 2,1—2,7 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда.

Perseverance Марснинг ўтмишдаги микробиологик ҳаёт шакли аломатларини қидириш билан шуғулланади. У тупроқ намуналарини тўплайди (уни 2028 йилда Perseverance ёнига қўнадиган бошқа бир аппарат олиб кетади), шунингдек, сайёранинг иқлими ва об-ҳавосини ўрганади.

Бундан ташқари, ровер Марсга келажакда Ой юзасига, кейинчалик Марсга қўнадиган одамлар учун скафандр тайёрлашда ишлатиладиган материаллар намунасини олиб кетади. Муҳандислар Марс шароити намуналарга қандай таъсир кўрсатишини текшириш ниятида.

Шунингдек, биринчи бор Марсга синов вертолёт дрони етказилади. Ҳозирга қадар Марсга оид бирор миссияда атмосферада учишга қодир аппаратлардан фойдаланилмаган. Дрон ёрдамида шу турдаги парвозлар технологиясини яратиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ янги Perseverance марсоходини учирди. У Марснинг ўтмишдаги ҳаёт изларини қидиради (видео)