
Фото: Reuters
Берлинда минглаб намойишчилар коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши норозилик билдирмоқда, деб хабар берди Morgenpost нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, шаҳар марказидаги Унтер-ден-Линден кўчасида етти мингга яқин киши тўпланган бўлиб, уларнинг аксарияти ниқоб тақмаган.
"Кўпчилик қоидаларга амал қилмаяпти. Ҳамкасбларимиз улардан қоидаларга риоя қилишни сўрамоқда", - деб ёзади пойтахт полицияси твиттерда.
Хабар қилинишича, намойишчилар Ғалаба колоннаси томон ҳаракатланмоқда, у ерда митинг ўтказиш режалаштирилган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 210 676тага етган, 9 154 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар