20:18 / 01.08.2020
2 320

Қозоғистонда 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди

Қозоғистонда 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди
Фото: nur.kz
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш киритди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Қайд этилишича, эндиликда беш ёшгача бўлган болалар жамоат жойларида, жамоат транспортида тиббий ниқоб тақмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, очиқ ҳавода ижтимоий масофа сақлаган ҳолда спорт билан шуғулланаётганлар учун ҳам ниқоб тақиш мажбурий эмас деб белгиланди. Қозоғистонда 30 июлдан кўчада ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ушбу қоида барчага бирдек тааллуқли эканлигини айтганди.

Япониялик шифокорларнинг фикрича, уч ёшгача бўлган болалар ҳимоя ниқоби тақишлари мумкин эмас – ниқоб уларнинг соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди