09:36 / 02.08.2020
3 045

100 та ҳайдовчини тимсоҳларга ем қилган шифокор полициядан ҳам қочиб кетди

100 та ҳайдовчини тимсоҳларга ем қилган шифокор полициядан ҳам қочиб кетди
Фото: «Pixabay.com»
Аъзолар савдоси, ўғрилик ва қотиллик учун умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ҳиндистонлик шифокор таътил пайтида жуфтакни ростлади. Бу ҳақда «Daily Star» хабар берди.

62 ёшли Девендра Кумар Шармага маҳаллий ОАВ «Доктор ўлим» деб лақаб қўйган. 2002 ва 2004 йиллар орасида у 100 дан ортиқ такси ва юк машинаси ҳайдовчиларини ўғирлаб кетган, уларнинг транспорт воситаларини сотиб юборган, жасадларини эса тимсоҳлар бижғиб ётган дарёга улоқтирган. 16 йил панжара ортида ўтиргандан сўнг таътилга чиққан, бироқ уйига етар-етмас ғойиб бўлган. Полиция ярим йилдан кейингина уни яна қўлга олишга муваффақ бўлди.

2004 йилда шифокор умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари унинг олтита қотилликда айбдорлигини аниқлашга муваффақ бўлишган, бироқ унинг ўзи кўплаб жиноятларини тан олган. Ўша пайтларда ОАВнинг маълум қилишига қараганда, у Ҳиндистоннинг турли штатларида қарийб 100 кишини ўлдириб юборган.

Қотилликлардан ташқари, Шарма ноқонуний операцияларда ҳам айбланган. У бошқа шифокорлар билан биргаликда буйрак савдоси билан ҳам шуғулланган. Тергов натижаларига кўра, жиноятчилар жами 125 та ана шундай операцияни амалга оширишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)