10:49 / 02.08.2020
2 374

Коронавирусга чалинганлар сони 18 млн.дан ошди

Коронавирусга чалинганлар сони 18 млн.дан ошди
Фото: «Yandex»
Бугун, яъни 2020 йил 2 август Тошкент вақти билан 9:30 ҳолатига кўра, коронавирус пандемияси бошлангандан бери дунёда COVID-19 га чалинганлар сони 18 020 684 кишига етди, дея хабар берди «Worldometer».

Жаҳондаги муҳим воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ статистикани юритишга ихтисослашган порталнинг маълумотларига кўра, 688 913 киши вирус қурбони бўлган, 11,3 миллион бемор тузалган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича Қўшма Штатлар биринчи ўринда қолмоқда. У ерда пандемия бошлангандан бери 4 764 318 та коронавирус ҳолати қайд этилган, 157 898 киши ҳаётдан кўз юмган.

Иккинчи ўринда Бразилия бормоқда: 2 708 876 киши вирусни юқтирган бўлиб, 93 616 нафари вафот этган.
Ҳиндистонда 1 751 919 та бемор рўйхатга олинган, 37 403 киши коронавирус касалликларидан вафот этган.

Мексика ўлим сони бўйича Буюк Британиядан ўтиб кетиб, учинчи ўринга кўтарилди. 2 август ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 434 193 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 47 472 нафари вафот этган.

Буюк Британияда 303 952 киши COVID-19 билан касалланиб, 46 193 киши ҳаётдан кўз юмган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга чалинганлар сони 18 млн.дан ошди