15:59 / 02.08.2020
870

Қайиқни сувга туширмоқчи бўлган Land Rover’нинг ўзи «сузиб кетди» (видео)

Қайиқни сувга туширмоқчи бўлган Land Rover’нинг ўзи «сузиб кетди» (видео)
Reddit тармоғида Land Rover йўлтанламаси ёрдамида катерни сувга тушириш жараёни омадсиз кечган видео пайдо бўлди. Ҳайдовчи ёрдамчиси билан ўз ҳаракатларини келишиб олмагани сабаб машина катер ортидан сувга тушиб кетган.

Икки нафар эркак у қадар катта бўлмаган катерни сувга тушириш жараёнини осонлаштиришга қарор қилиб, тиркамани тўғри сувга ҳайдаган. Ҳайдовчи машинани орқага — сув қирғоғига қадар ҳайдаб келиб, керакли вақтда платформани узиб юбориши керак бўлган. Бироқ ҳайдовчи сув чуқурлигини тўғри ҳисобга олмаган, катер устидаги эркак эса ўз вақтида ҳаракат қилишга улгурмай қолган. Натижада тиркамали йўлтанламас қирғоқдан узоқлашиб, том маънода «сузиб кетган».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)