Сингапурга келувчи барча кишилар, жумладан хорижликлар 2 ҳафталик карантинда қолиш вақтида махсус электрон билакузуклар тақиши керак бўлади. Бу ҳақда мамлакатнинг таълим ва инсон ресурслари вазирликлари ҳамда иммиграция ва назорат бошқармасининг қўшма баёнотида айтилган.
Ушбу талаб 10 август соат 23:59дан кучга кириб, мамлакат фуқаролари ва хорижлик ишчилар ҳамда уларнинг оилалари аъзоларига тааллуқли бўлади. 12 ёшгача болалар ушбу қурилмаларни тақишдан озод қилинади.
Ушбу мониторинг тизимлари мамлакатга кириш вақтида берилади. Агар карантинда бўлган киши ўзи яшайдиган жойни тарк этмоқчи бўлса, қурилма бу ҳақида расмий идораларга маълум қилади. Қоидабузарлар 10 минг Сингапур доллари (7,2 минг доллар) миқдоридаги жарима ва/ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиниш билан жазоланиши мумкин, хорижликлар эса депортация қилинади.
Сингапурда мажбурий карантин 21 мартдан киритилган. Шу билан бирга, 15 июндан ҳукумат Австралия, Бруней, Хитой, Янги Зеландия, Жанубий Корея ва Япониядан келганларга махсус марказларда 2 ҳафталик изоляциядан ўтиш талабини бекор қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди