23:23 / 03.08.2020
2 322

Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин

Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин
Фото: «Газета.Ру»
Россияда синовдан ўтган вакцина рўйхатдан ўтишига тахминан 10 кун кетади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) бош директори Кирилл Дмитриев маълум қилди.

«Ушбу вакцина Россияда 10 кун ичида рўйхатдан ўтишини кутяпмиз. Албатта, жараёнлар соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида ўтади, улар синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари илк натижаларини олишди. Кўришяптики, натижалар жуда яхши», — деди Дмитриев.

«Шунинг учун ҳам вакцина Россияда рўйхатга олинишини кутяпмиз. Агар бу иш яқин 10 кун ичида юз берса, биз нафақат АҚШ, балки бошқа мамлакатлардан ҳам илгарилаб кетамиз. Бу коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги илк вакцина бўлади», — қўшимча қилди фонд бош директори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)