12:00 / 04.08.2020
2 556

Йўқолган болани тимсоҳнинг қорнидан топишди (фото)

Йўқолган болани тимсоҳнинг қорнидан топишди (фото)
Фото: «Wallpaperplay.com»
Малайзиянинг Танжунг-Манис шаҳрида йўқолган ўсмир йигитнинг жасадини тимсоҳнинг қорнидан топишди. Бу ҳақда «International Business Times» нашри хабар берган.

26 июль куни 14 ёшли Рики Ганя дарё бўйида шиллиққурт излаб юрган. Тўсатдан унга тимсоҳ ҳужум қилган. Ганянинг оиласи одам йўқолганлиги ҳақида полицияга хабар берган. Ҳодиса юз берган вақтда болакайнинг холаси шу яқин орада бўлган. У тимсоҳ ўлжасини сувга тортиб кетганини полицияга сўзлаб берди.

31 июль, жума куни кенг қамровли қидирув операцияларидан сўнг қутқарувчилар тимсоҳни қўлга туширишди. Улар йиртқични товуқ билан алдаб, сувдан чиқариб олишди ва ўлдиришди.

Полиция ва йўқолган йигитнинг оиласи иштирокида судралиб юрувчи йиртқични ёриб кўришди. Тимсоҳнинг қорнидан одам қолдиқлари ва кийим парчалари чиқди. Йигитнинг қолдиқлари судтибэкспертизага юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)