17:08 / 04.08.2020
2 946

Беларусни йўқотишдан қўрқадиган Россия, портлаш ёқасидаги дунё, коронавирусга қарши рецепт - Лукашенко миллатга мурожаат қилди

Беларусни йўқотишдан қўрқадиган Россия, портлаш ёқасидаги дунё, коронавирусга қарши рецепт - Лукашенко миллатга мурожаат қилди
REUTERS/Djordje Kojadinovic
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда 9 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида парламент ва миллатга мурожаат қилди. У ўз мурожаатида биринчи навбатда Россия билан муносабатлар, бугунги кундаги сиёсий вазият ва бошқа муҳим мавзуларни тилга олди.

«Россия Беларусни йўқотишдан қўрқади»
«Россия бизни йўқотишдан қўрқади, чунки унинг биздан бошқа ҳақиқий яқин иттифоқчиси қолмади. Сўнгги пайтларда Ғарб ҳам бизга яқиндан қизиқа бошлади. Хитой ҳам яқин дўстининг барқарор бўлишидан умидвор», деди Лукашенко.

«Россия ҳар доим Беларуснинг иттифоқчиси бўлиб қолади»
Лукашенко шу билан бирга, Россия ҳар доим Беларуснинг иттифоқчиси бўлиб қолаверишини айтди.
«Беларусь ёки Россияни ким бошқармасин, Россия ҳар доим бизнинг яқин иттифоқчимиз бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу рад этиб бўлмас омил, бу халқларимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ҳаттоки қардошлик муносабатларимиз шериклик муносабатларига айланган бўлса ҳам», деди Беларусь раҳбари мурожаатида.

«Беларусь Россия билан «нефть можароси» ортидан катта зарар кўрди»
Александр Лукашенко Беларусь Россия билан «нефть можароси» ортидан катта зарар кўрганини айтди.
«Биз бу вазиятда дунёдаги бошқалардан фарқли ўлароқ, корхоналаримизни ёпмадик, давлат қўллаб-қувватловига муҳтожларга бюджетдан қўшимча бир ярим миллиард рубль йўналтирдик. Россия билан нефть можаролари ортидан бюджет бир ярим миллиард рубль йўқотди», деди у.

«Минскда «қирғин» уюштиришга уринишди»
Лукашенко Беларусь пойтахти марказида «қирғин» уюштиришга уринишгани ҳақида айтиб ўтди.
«Биз ҳозирги сайлов кампаниясида таъсир кўрсатишнинг барча усуллари кенг миқёсда қўлланишини тахмин қилгандик ва адашмадик. Бундан мақсад, одамларни бир-бирига қайраш, алдаш, қўрқитиш, адаштириш ва охир-оқибат жиноятга бошлашдир. Ҳозирча қайноқ уруш йўқ, отишмаяпти, тепкини босишмади. Аммо Минск марказида қирғин уюштиришга уринишгани кўриниб турибди. Беларусга қарши миллиардлаб маблағ, янги технологиялар йўналтирилган», деди у.

«Коронавирусга қарши кураш рецепти»
Коронавирусга чалиниб тузалган Лукашенко касалликка қарши курашда унинг рецепти тоза ҳаво ва спорт эканлигини айтди.
«Пандемия иммунитети заиф инсонлар хавф остида эканлигини кўрсатди, шу боис ҳар бир киши соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиши лозим – соғлом овқатланиш, тоза ҳаво ва спорт билан шуғулланиш. Буни сизларга бошидан ўтказган одам айтяпти. Уйда ўтирсангиз тинмай касал бўлаверасиз», деди Беларусь раҳбари.

«Исталган вақтда портлаши мумкин бўлган сайёра»
«Сайёрамиз қадамба-қадам, аммо ишонч билан жарлик сари бормоқда. Худди бир гугурт чўпини ёқсанг бас, портлаб кетадиганга ўхшайди. Ва энг даҳшатлиси, биз совуқ уруш даврида фахрланган тартибга солишнинг халқаро-ҳуқуқий ва кўп томонлама сиёсий воситалари нисбий тушунчага айланди ва ҳеч ким ҳисобга олмай қўйди. Афсуски, дунёнинг бошқарувчи элиталари янгиларини ишлаб чиқа олмади», дея қайд этди Лукашенко дунёдаги бугунги вазият ҳақида сўзларкан.

«Фақат қоғоздагина қолган интеграция»
Беларусь президенти дунёдаги интеграцион тузилмалар инқирозга учраганини эътироф этди.
«Бутун дунё савдо урушлари, миллий протекционизм, сиёсий ва ахборот қарама-қаршилиги исканжасида қолди. Интеграцион тузилмалар тизимли инқирозни бошидан кечирмоқда, айримлари буткул вайрон бўлди ва фақат қоғоздагина мавжуд. Евроиттифоқда бу жараёнда «Брекзит» ҳамда эски ва янги Европа ўртасидаги қарама-қаршилик муҳим омил бўлди. Ҳарбий соҳадаги кескинлик янги қуролланиш пойгасини вужудга келтирмоқда», деди Лукашенко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусни йўқотишдан қўрқадиган Россия, портлаш ёқасидаги дунё, коронавирусга қарши рецепт - Лукашенко миллатга мурожаат қилди