
Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Самара вилоятида қолиб кетган қарийб 500 нафар ўзбекистонлик ортга қайтиш учун Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишга уринди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилган.
«Одамлар 3 август куни соат 09:00 да уларнинг вазияти бўйича ижобий жавоб эълон қилинишини кутган. Аммо кутилган воқеа содир бўлмаган. Оқибатда улар Оренбург вилояти ҳудуди орқали чегарани кесиб ўтишга уринган. Кучишлатар тизим вакиллари оломонни Самара вилояти ҳудудига қайтарган», — дейилади хабарда.
Mash нашрининг Telegram’даги канали муҳожирлар ҳамда Россия гвардияси ходимлари ўртасида тўқнашув юз берганини хабар қилган. «Интерфакс» ахборотида ушбу ҳаракатлар оқибатида ҳеч кимга зиён етмагани қайд этилган. Приволжск округи гвардиячиларининг ахборот хизмати тўқнашувнинг юз берганини тасдиқлаган.
— Shukhrat (@bankir2102) August 5, 2020
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг коронавирус пандемияси туфайли давлат чегараларини ёпгани оқибатида ватанга қайта олмаяпти. Июль ўрталарида чегара яқинидаги чодирларда минглаб ўзбекистонликларнинг қолиб кетгани ҳақида хабарлар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар