10:23 / 06.08.2020
1 314

Хитой коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлади

Хитой коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлади
Хитойнинг Fosun Pharma фармацевтика компанияси ва Германиянинг Biontech компанияси коронавирусга қарши биргаликда ишлаб чиққан вакцинани Хитойда одамларда синашнинг биринчи босқичини бошлади.

PanPay порталининг маълум қилишича, BNT162b1 вакцинаси синовида Тайчжоу шаҳридан 144 кўнгилли иштирок этмоқда. Дастлаб эмлашдан 18 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, сўнгра 55 ёшдан катталар ўтади. Маълум қилинишича, 72 кишида эмлаш ўтказиб бўлинган.

Синовлар тадқиқотларда даволаш хусусиятини имитация қилувчи, ҳеч қандай даволаш хусусиятига эга бўлмаган плацебо қўлланган ҳолда ўтказилади. Иштирокчиларнинг бир қисми вакцина, бир қисми эса плацебо олади.

Умумий ҳисобда ҳар бир иштирокчига 21 кунлик оралиқ билан вакцинадан 10 мкг ва 30 мкгдан иккита инъекция қилинади.
Biontech, шунингдек, АҚШнинг Pfizer компанияси билан биргаликда BNT162b2 деб номланган вакцина устида ишлаб олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)