Фото: «Zoobusiness.kiev.ua»
АҚШнинг Канзас штати университети олимлари коронавирусга қарши терапевтик воситани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Science Daily» илмий нашри сайтида хабар берилган.
Аниқланишича, 3CLpro сифатида танилган 3С-симон протеаз SARS-CoV-2 ривожланишида асосий фермент ҳисобланади. Олимлар протеаз ингибиторларини MERS коронавирусини юқтирган лаборатория сичқонларида синаб кўришди. Натижада юқумли касалликнинг заиф нуқтасига қаратилган терапевтик восита вирус репликациясини тўхтатган.
Олимларнинг сўзларига кўра, дори воситалари тўплами одамлар орасида тарқалган нафақат MERS, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 коронавируслари кўпайишининг ҳам олдини олишга ёрдам беради. Тажрибада тавсифланган препаратлар «Cocrystal Pharma» компанияси томонидан патентланган ва лицензиялаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, дори воситаларининг самарасини одамларда синаб кўриш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди