
Фото: president.gov.by
Лукашенконинг сўзларига кўра, барча мамлакатлар коронавирус инфекциясидан «кўтарилиш, юқорида бўлиш ва иложи бўлса бошқаларни тушириб юбориш» учун фойдаланмоқда.
COVID-19 нафақат касаллик, балки сиёсий ва иқтисодий уруш ҳамдир. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко соғлиқни сақлаш тизими ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросимида айтди.
«Бу сиёсий ва бугун кўриб турганимиздек, иқтисодий қарама-қаршилик ҳам эмас, балки урушдир», — дея ундан иқтибос келтирди Лукашенконинг матбуот хизмати.
Лукашенконинг сўзларига кўра, барча мамлакатлар коронавирус инфекциясидан «кўтарилиш, юқорида бўлиш ва иложи бўлса бошқаларни тушириб юбориш» учун фойдаланмоқда.
Беларусь президенти аввал ҳам касаллик хавфи бўрттириб кўрсатилаётганини айтган ва мамлакатда карантин чоралари жорий этишга қарши чиққанди. Лукашенко июль охирида ўзи ҳам коронавирус юқтириб, тузалганини айтганди. Кейинроқ эса унга коронавирусни атайлаб юқтиришганини тахмин қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.