21:08 / 08.08.2020
4 852

Россияда 26та квартира ва 10та самолётга эга депутат аниқланди

Россияда 26та квартира ва 10та самолётга эга депутат аниқланди
Евгений Барсов / Фото : Сургут шаҳри думаси
Сургут шаҳрининг энг бадавлат депутати, тадбиркор Евгений Барсовда 26та квартира ва 10та самолёт борлиги маълум бўлди.
РИА Новости хабарига кўра, айнан шундай рақамлар мулозимнинг даромадлари тўғрисидаги декларациясида мавжуд.

Барсов 2019 йилда 72 млн рубль (тахминан 1 млн доллар) ишлаб топган, бу эса унинг аввалги йилдаги даромадидан 2 баробар кўпдир. У ўнлаб квартира ва спорт самолётларидан ташқари хусусий газопроводига, кўпқаватли турар-жойга, 3та автомобиль турар жойига ва экскаваторга эга.

2016 йилда Барсов декларациясига 10та самолёт киритган, аммо квартиралари сони камроқ бўлган – 5та.
2017 йилда тадбиркор «Единая Россия» партиясини тарк этиб, мандатини топширган, шу туфайли декларация топширмаган.

Кейинчалик ЛДПР партияси билан сайловда ғолиб чиқиб, Дума аъзоси бўлган. 2018 йилда унинг квартиралари сони 29тага етган.
Қайд қилинишича, Евгений Барсов 25 йил давомида «Сургутстройтрест» компаниясига раҳбарлик қилиб, 2018 йилда бу бизнесини сотиб юборган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 26та квартира ва 10та самолётга эга депутат аниқланди