13:58 / 10.08.2020
850

Беларусь МСК: президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплади

Беларусь МСК: президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплади
Фото: «ТАСС»
Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, президентлик сайловларида республиканинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади, деб хабар беради «Tut.by».

Мухолифат номзоди Светлана Тихановскака эса, расмий маълумотларга кўра, 9,9 фоиз овоз тўплаган.
Қолган иштирокчиларнинг натижалари: Анна Канопацкая — 1,68 фоиз, Андрей Дмитриев — 1,04 фоиз; Сергей Черечен — 1,13 фоиз. Шунингдек, 6,02 фоиз сайловчи барчага қарши овоз берган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина овоз бериш жараёнларининг дастлабки натижалари нима сабабдан 10 август куни эрталаб эълон қилинганига изоҳ берган: «Ҳукумат уйидан кечаси соат 01:00 да эвакуация қилиндик. Шу сабабли натижаларни фақат эрталаб қабул қила олдик».

Аввалроқ Беларусь президенти сайлови учун мамлакатдан ташқарида ташкил этилган сайлов участкаларида президентликка номзод Светлана Тихановская 79,69 фоиз овоз олгани тўғрисида хабар берилганди.

Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейинги норозилик намойиши бошланган. Иштирокчиларини тарқатиб юбориш учун милициянинг махсус бўлинмаси резина ўқлардан фойдаланишга мажбур бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)