13:40 / 13.08.2020
4 281

Иккита ювиш воситасини аралаштирган аёл бўғилиб вафот этди

Иккита ювиш воситасини аралаштирган аёл бўғилиб вафот этди
Фото: «Lifehackov.ru»
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ҳаммомни тозалаётган вақтда иккита ювиш воситасини аралаштириш натижасида вафот этган, дея хабар берди «My London» сайти.

19 июль куни 34 ёшли Селия Сеймур ҳаммомни дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаган ва астма хуружидан бўғила бошлаган. Юрак-ўпка реанимациясини бажаришган ва шифохонага етказишган. Асоратлар туфайли Сеймур сунъий комага туширилган. Тўрт кундан сўнг вафот этган.

Охирги беш йил давомида Сеймур Atlantico Hand Car Wash автомобиль ювиш жойида бошқарувчи бўлиб ишлаган. Ўлимидан сўнг раҳбари муассасани унинг шарафига Celia’s Hand Car Wash деб ўзгартирди.

«У ажойиб инсон эди. Кечаси соат учда қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрасанг ҳам, дарров етиб келарди. У одамлардан ёрдамини аямасди», — дея таъкидлади ташкилот хўжайини.

Сеймурнинг онаси хлор билан унитазни тозаловчи воситани аралаштиргани ҳалокатли астма хуружига сабаб бўлганини тахмин қилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳам бундай хавф-хатарни тасдиқлаган. Сеймур ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари 4 август куни бошланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иккита ювиш воситасини аралаштирган аёл бўғилиб вафот этди