10:30 / 14.08.2020
3 904

Йигирмата давлат Россия вакцинасига навбат олиб қўйишди

Йигирмата давлат Россия вакцинасига навбат олиб қўйишди
Фото: «Tochka.press»
Москва коронавирусга қарши Россия вакцинасини қўллаш масалалари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан яқин алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда 20 дан ортиқ мамлакат вакцинага қизиқиш билдирган, дейди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

«Биз COVID-19га қарши вакцинани ишлаб чиқиш ва келгусида қўллаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан яқин алоқани қўллаб-қувватлаймиз. Маълумки, Россия дунёда биринчи бўлиб россиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олди. Шуни айтмоқчиманки, 20 дан ортиқ мамлакат унга амалий қизиқиш билдирган», — деди Захарова брифингда.

Сешанба куни Россия COVID-19га қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатга олганини эълон қилди. «Спутник V» деб аталган вакцина барча зарур текширувлардан ўтган ва мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)