14:50 / 14.08.2020
2 282

Хитой АҚШ давлат котибини “сиёсий вирус” тарқатишда айблади

Хитой АҚШ давлат котибини “сиёсий вирус” тарқатишда айблади
Фото: AP / Andy Wong
АҚШ давлат котиби Майк Помпео қаерга бормасин, доим Хитойни танқид қилади ва айблайди. У барча ерда ёлғон маълумот ва “сиёсий вирус” тарқатади. Бундай баёнот билан Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь чиқди.

Аввалроқ Помпео Чехияга ташрифи вақтида ушбу мамлакат сенатида сўзлаган нутқи давомида Россия Чехия хавфсизлигига путур етказишга интилаётгани, ёлғон маълумот тарқатиши ва киберҳужумлар содир этишини, Хитой эса ҳамма ерда бизнесни ўз назоратига олишга уринишини айтган. Помпео, шунингдек, Хитой демократия учун Россиядан кўпроқ хавф солишини айтган.

Помпео совуқ уруш ғоялари ва ўзининг ғараз манфаатларига таяниб, Хитой компартиясини ҳамда Хитойнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз танқид қилмоқда. Хитой аллақачон бу борада ўз қатъий позициясини билдирган”, деб айтган Чжао Лицзянь.

Имкониятдан фойдаланиб, ОАВдан жаноб Помпеодан у кунба-кун қайта-қайта ёлғон гапирганда, фактларни рад этганда ва бузиб кўрсатганда ўзини айбдор қилиши-қилмаслиги ҳақида сўрашларини илтимос қилган бўлардим”, деб таъкидлаб ўтган Хитой вакили.

Дипломатнинг айтишича, Помпео ва унга ўхшаш шахслар халқаро ҳамжамиятни Хитойга қарши қайрашга уринади, бироқ халқаро ҳамжамият буни яққол кўриб турибди ва бу найрангларга учмайди. “Шу сабабли бундай уринишлар муваффақиятли тугамайди”, деб таъкидлаб ўтган Хитой вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШ давлат котибини “сиёсий вирус” тарқатишда айблади