
Афғонистон ҳукумати турмалардан “Толибон” ҳаракатининг охирги 400 аъзосини озодликка чиқариш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши маълум қилди.
“Афғонистон ҳукумати кеча Лоя Жирга [халқ вакиллари умуммиллий йиғини] ярашув ва Афғонистонаро музокараларга эришишни тезлаштириш учун қўйиб юборишга қарор қилган 400 толибдан 80 нафарини озод қилди”, дейилган кенгаш хабарида.
10 августда Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” озод қилиниши талаб этилган толиблар рўйхатидаги охирги гуруҳни озод қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Бундан бир кун аввал Лоя Жирга ушбу толибларнинг турмалардан озод қилиниши бўйича қарор қабул қилган. Бунгача Афғонистон ҳукумати бу экстремистларни турмалардан чиқаришдан бош тортаётганди. Чунки Кобул фикрича, улар нафақат “Толибон” тарафдорлари ҳисобланади, балки оғир жиноятлар содир этган.
Аввалроқ 1TV афғон телеканали Афғонистонаро тинчлик музокаралари Қатар пойтахти Доҳада 16 августда бошланишини маълум қилган. Толибларнинг февралда АҚШ билан имзолаган келишувига кўра, музокаралар март ойида бошланиши керак эди, бироқ “Толибон” дастлабки шарт сифатида барча аъзоларининг озод қилинишини талаб қилган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар