14:10 / 15.08.2020
2 408

Минск Москвага қўлга олинган 32 нафар россияликни топширди

Минск Москвага қўлга олинган 32 нафар россияликни топширди
Фото: Юрий Мартьянов / Коммерсантъ[sup][/sup]
Аввалроқ Беларусда қўлга олинган 32 нафар россиялик ҳозирда Россияда бўлиб, улар Россияга ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги Минск конвенцияси доирасида топширилган. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси маълум қилди. Қўлга олинган яна бир россиялик Беларусда қолган, чунки у Беларусь фуқаролигига ҳам эга.

Ушбу шахсларнинг топширилиши давлатларимиз прокуратура органларининг яқин ҳамкорлигида халқаро ҳуқуқ ҳамда Россия ва Беларусь миллий қонунчилигига мувофиқ ҳолда амалга оширилган. Россиянинг мутасадди идоралари бу фуқаролар атрофида юзага келган вазиятни ўрганмоқда[i][/i]”, дейилган хабарда.

Россиянинг 33 фуқароси Беларусда 29 июлда ушланган. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитасида улар “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари экани ва мамлакатга оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш учун келгани таъкидланган. Москва версиясига кўра, улар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари бўлиб, Минск орқали бошқа мамлакатга учиб кетмоқчи бўлганлар. Ушбу фуқароларга нисбатан оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Россияликларнинг Москвага топширилишига расмий Киев изоҳ берган. Аввалроқ Украина Беларусдан улардан 28 нафарининг топширилишини талаб қилган. Киев версиясига кўра, топширилиши сўралган кишилар Донбассдаги қуролли можароларда иштирок этган. “Агар ушбу шахслар Россияга жўнаган бўлса, унда бу борада мулоқот қилиш учун сабаб ўз-ўзидан йўқолади”, деб айтган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Минск Москвага қўлга олинган 32 нафар россияликни топширди