12:40 / 17.08.2020
2 643

Афғонистон бир неча давлатлар эътирози сабабли толибларни озод қилишни тўхтатди

Афғонистон бир неча давлатлар эътирози сабабли толибларни озод қилишни тўхтатди
Фото: Tolo News
Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракатининг турмаларда қолаётган 400 нафар тарафдорини озодликка чиқариш жараёнини АҚШ, Франция ва Австралиянинг норозилиги сабабли тўхтатди. Ушбу давлатлар озодликка чиқарилаётган бир неча маҳбус бўйича эътироз билдирган.

Tolo News телеканалининг хабар беришича, гап 7-10 маҳбус ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, улар Афғонистонда этироз билдираётган давлатлар фуқароларини ўлдиришга алоқадор.

Маҳбусларни озод қилиш жараёни терактлар тайёрлаш, оммавий қотилликлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси каби жиддий жиноятларга алоқадор 7-10 маҳбус сабабли ушланмоқда. Бизнинг маълумотларга кўра, толибларга бу шахсларнинг озодликка чиқиши учун миллионлаб доллар тўланган. Ваҳоланки, улардан баъзилари ҳаттоки “Толибон” аъзолари ҳисобланишмайди”, деб маълум қилган мутахассис Солиҳ Муҳаммад Регистоний.

Афғонистон ҳукумати маълумотларига кўра, 400 кишидан 156 маҳбус ўлим жазосига ҳукм қилинган, 105 нафари қотилликда, 34 нафари одамлар ўғирлашда, 51 нафари гиёҳванд модда контрабандасида айбланмоқда. Шунингдек, яна 44 маҳбус Афғонистон ва унинг иттифоқдошлари қора рўйхатида туради, 6 маҳбус эса бир қатор жиноятларда айбланган.

14 августда Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши 400 толибни озод қилишни бошлаган. Февралда АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзоланган. Унда Афғонистондан хорижий қўшинларнинг секин-аста олиб чиқилиши, икки томондан асирларнинг озод қилиниши ва толиблар иштирокида янги ҳукумат ташкил этилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон бир неча давлатлар эътирози сабабли толибларни озод қилишни тўхтатди