14:47 / 19.08.2020
1 656

Олимлар коронавируснинг биринчи аломатларининг юзага чиқиш тартибини эълон қилди

Олимлар коронавируснинг биринчи аломатларининг юзага чиқиш тартибини эълон қилди
Frontier in Public Health журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, америкалик олимлар коронавируснинг биринчи аломатларининг намоён бўлиш тартибини аниқлашди.

Таъкидланишича, белгилар бошланишининг аниқ кетма-кетлигини аниқлаш мақсадида CОVID-19ни юқтириб олган 55 мингдан ортиқ беморларнинг тиббий маълумотлари таҳлил қилинган.

Шундан келиб чиққан тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, коронавирусга чалинган беморларда аввал иситма, кейин йўтал, унга қўшимча равишда эса мушакларда оғриқ пайдо бўлади, кейин эса эҳтимоллик билан кўнгил айниши ёки қайт қилиш ва диарея юзага келиши мумкин.

Айни пайтда олимлар ушбу изланиш натижалари коронавирусни ўз вақтида аниқлаш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ёрдам беришига ишонишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)