10:55 / 20.08.2020
3 087

ЖССТ дунёга коронавирус вакцинасини тарқатиш режасини маълум қилди

ЖССТ дунёга коронавирус вакцинасини тарқатиш режасини маълум қилди
ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка ва COVID-19га қарши вакцинани яратиш ҳамда ишлаб чиқаришда изоляция усулидан фойдаланмасликка чақирди. Шу билан бирга, икки босқичда вакциналарни етказиб бериш бўйича глобал режасини тақдим этди. Бу ҳақда БМТнинг Ахборот маркази хабар берди.

Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти январь ойи охирида ташкил этилган ҳамкорлик платформаси мамлакатларга молиявий муаммоларни, шунингдек, тажрибали тиббиёт кадрлари етишмовчилигини ва зарурий жиҳозларнинг етишмаслигини енгишга ёрдам бераётганини эслатди.

«Шу билан бирга, раҳбарлар биринчи навбатда, ўз фуқароларини ҳимоя қилишни хоҳлашади. Бироқ пандемияга қарши кураш умумий бўлиши керак. Бу хайрия масаласи эмас. Биз тажрибадан биламизки, пандемияни тўхтатиш ва иқтисодий ривожланишни тиклашнинг энг қисқа усули бу ҳар бир мамлакатда яшовчиларни эмас, балки юқори хавфли гуруҳларни иложи борича тезроқ ҳимоя қилишдир», - деди ЖССТ Бош директори.

Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув ҳамма давлатнинг манфаатларига мос келади. Чунки агар битта одам ҳимояланмаган бўлса, ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди.

ЖССТ раҳбари шунингдек, янги диагностика воситалари, дорилар ва вакциналар ишлаб чиқилаётган пайтда, ўтмишдаги хатоларни такрорламасдан, «вакцина миллатчилиги»га йўл қўймасликка чақирди.
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, адолат ва тенглик тамойилларига асосланган вакциналарни тақсимлаш режаси икки босқичдан иборат.

Биринчи босқичда вирус тарқалишининг умумий хавфини камайтириш учун вакциналар тенг миқдорда ва бир вақтнинг ўзида унинг жаҳон ривожланиш механизмида иштирок этувчи барча мамлакатларга етказилади.

Иккинчи босқичда таҳдидлар ва заифликлар миқёси ҳисобга олинади. Бу ерда, биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари ва ижтимоий ишчилар, шунингдек кекса одамлар ва сурункали касалликларга чалинган одамларга етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ дунёга коронавирус вакцинасини тарқатиш режасини маълум қилди