
Фото: РИА Новости
Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань Россиянинг COVID-19га қарши вакцинасига юқори баҳо берди, дейилади Россиянинг Пекиндаги элчихонаси баёнотида.
"Чжун Наньшань Россиянинг аденовирус вакцинаси хавфсиз эканлигини таъкидлади ва унинг клиник тадқиқотлари муваффақиятли якунланишига умид билдирди", — дейилади баёнотда.
Шифокор шунингдек, Москвани 11 августда препарат рўйхатга олингани билан қутлади.
“Спутник V” деб номланган ушбу вакцина Н.Ф.Гамалея номидаги тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Марказдан ташқари, вакцинани “Биннофарм” фармацевтика заводи ишлаб чиқаради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар