10:57 / 21.08.2020
3 967

Руминиялик қўшиқчи ўз ўлимини жонли эфир орқали намойиш қилди (видео)

Руминиялик қўшиқчи ўз ўлимини жонли эфир орқали намойиш қилди (видео)
Фото: «5-tv.ru»
Руминиялик хонанда Тави Пустиу Плоешти шаҳрида фожиали равишда ҳалок бўлди, деб ёзади «Daily Star» портали.

Мусиқачи «Instagram»даги обуначилари учун жонли эфирда чиқиш қилаётганда машинада рафиқаси билан бирга кетаётган бўлган. Бирдан 29 ёшли қўшиқчи улар ўтирган автомобиль томон поезд ҳаракатланиб келаётганини пайқаб қолди. Лекин тўқнашувнинг олдини олиш учун кеч бўлганди.

Оқибатда Тави Пустиу воқеа жойида ҳалок бўлди, 24 ёшли рафиқаси эса шифохонага ётқизилган. Аёлнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Қутқарувчилар машина бўлаклари орасидан эр-хотиннинг танасини зўрға чиқариб олишган.

Таъкидланишича, тахминан бир ой аввал хонанда ижтимоий тармоқлар орқали ғаройиб пост қолдирган.
«Бир куни нотўғри поезд сизни керакли жойга етказади», — деб ёзганди Тави Пустиу.

Маҳаллий полиция автоҳалокатга темирйўл кесишмасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлганини айтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)