12:22 / 22.08.2020
2 676

ЖССТ: Вакцина яратилиши пандемиянинг дарҳол тугашига олиб келмайди

ЖССТ: Вакцина яратилиши пандемиянинг дарҳол тугашига олиб келмайди
Коронавирусга қарши вакцина яратилиши ўз-ўзича пандемиянинг дарҳол тўхташига олиб келмайди. Бундай фикрни ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус билдириб ўтди.

Вакцина ҳаётий муҳим восита бўлади ва у бизда имкони борича тезроқ пайдо бўлишига умид қилмоқдамиз”, деб айтган Гебрейесус. Шу билан бирга, ЖССТ раҳбарининг фикрича, бундай вакцина пайдо бўлишига “кафолат” йўқ. “Агар вакцинани олсак ҳам, у ўз-ўзича пандемия якунланишига олиб келмайди”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, тиббиётга коронавируснинг оқибатлари ҳақида ҳали ҳамма нарса маълум эмас. “Биз бу касаллик ҳақида кўп нарса билган бўлсак ҳам, бизда бу борада 8 ойдан камроқ тажриба бор. Биз касалликнинг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида ҳали оз нарсага эгамиз”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари “барча ушбу вирусни мавжуд воситалар билан назорат қилиши”, “кундалик турмушни янги шароитларга аҳолининг ушбу инфекциядан ҳимояси таъминланадиган қилиб мослаштириш” кераклигини таъкидлаб ўтган. Гебрейесуснинг айтишича, ўзини яккалаш кўп давлатларга инфекция тарқалишига қаршилик кўрсатиш имкониятини берди, бироқ бу муаммонинг узоқ муддатли ечими ҳисобланмайди.

Гебрейесус коронавирус пандемияси икки йилдан камроқ ичида тугатилишига умид қилишини айтган.

Бизнинг вазиятда катта миқдорда технологиялар бор. Кўп алоқалар бўлганда вирус тез тарқалади, бироқ бизда уни тўхтатиш учун технологиялар мавжуд. Бизда глобаллашув ва катта кўламли ўзаро алоқа кўринишида камчилик бор бўлса, технологиялар кўринишида устунлик бор. Шу сабабли биз ушбу пандемияни икки йилдан камроқ вақт ичида тугатишга умид қилмоқдамиз”, деб айтган коронавирус инфекцияси ва 1918 йилдаги “испан гриппи”ни таққослаб ЖССТ раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ: Вакцина яратилиши пандемиянинг дарҳол тугашига олиб келмайди