date
views 2 782

Хитойда ниқобсиз юришга рухсат берилди

Хитойда ниқобсиз юришга рухсат берилди
Хитой пойтахти Пекинда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайиши муносабати билан шаҳар аҳолисига ҳимоя ниқобисиз юришга рухсат берилди, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Пекинда сўнгги 13 кун давомида коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, кўпчилик ниқобда юришни маъқул кўрмоқда.

Таъкидлаш жоиз, апрелда ҳам Пекинда ниқобда юриш талаби бекор қилинган эди, аммо янги касалланиш ҳолатлари пайдо бўлгач, бу талаб июнда қайта жорий этилган.

Маълум қилинишича, охирги беш кун давомида мамлакат ичида касалликнинг юқиш ҳолати умуман кузатилмаган. Аммо 20 август куни хориждан киришда 22 та ҳолат қайд этилгани сабабли, чет эл фуқаролари учун Хитой чегаралари ёпилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда ниқобсиз юришга рухсат берилди