17:02 / 23.08.2020
918

Махатма Гандининг кўзойнаги 340 минг долларга сотилди

Махатма Гандининг кўзойнаги 340 минг долларга сотилди
Фото: dpa
Замонавий Ҳиндистон асосчиси Махатма Гандига тегишли бўлган кўзойнак Британияда 260 минг фунт стерлингга (340 минг доллар) сотилди.
Тилла сув югуртирилган гардишга эга кўзойнак East Bristol Auctions аукцион уйидаги кимошди савдоси вақтида рекорд қийматга сотилган.

Кўзойнакнинг охирги эгасига уни амакиси совға қилган. У эса ўз навбатида кўзойнакни Жанубий Африкада 1910 йилдан 1930 йилгача фаолияти давомида шахсан Гандининг ўзидан олган.

Кўринишича, кўзойнакнининг эгаси унинг қанчалик юқори қийматга эга эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлмаган ва у учун катта сумма олишга умид қилмаган. У шунчаки кўзойнакни конверт ичига солиб, аукцион уйининг почта қутисида “Бу кўзойнак Гандига тегишли бўлган, менга қўнғироқ қилинг” деган ёзув билан қолдириб кетган. Эркакнинг кейинроқ тан олишича, у аукцион уйига кўзойнак “ҳеч нарсага ярамаса, уни ташлаб юбориши мумкинлигини” айтган.

Эҳтимол, бу кўзойнак бизда бўлган энг машҳур кўзойнак ва энг қимматли тарихий буюм ҳисобланади. Мен кўзойнак эгасига у чамаси 15 минг фунт стерлинг (20 минг доллар) туриши мумкинлигини айтганимда, у менга эсанкираганидан стулидан йиқилиб тушгандек туюлди”, деб айтган аукцион уйи вакили Эндрю Стоув.

Натижада эса кўзойнак дастлабки баҳоланган нархидан 17 карра қимматроққа сотилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)