09:50 / 26.08.2020
5 375

Америкада «ўлган» аёл ҳаммани қўрқитиб юборди

Америкада «ўлган» аёл ҳаммани қўрқитиб юборди
Фото: «Mkchita.ru»
АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида истиқомат қилувчи аёл тирилиб, дафн қилиш бюроси ходимларини қўрқитиб юборди. Улар энди мурда билан шуғулланмоқчи бўлиб туришганида аёл кўзини очди, дея хабар берди маҳаллий «WXYZ-TV» телеканали.

23 август, якшанба куни эрталаб Таймиш Бошамп исмли 20 ёшли қизнинг аҳволи ёмонлашган. Онаси шу заҳоти тез ёрдам чақирган. Зудлик билан етиб келган шифокорлар қизни ярим соат жонлантиришга уринишган, бироқ, охир-оқибат, унинг жони узилганини маълум қилишган. Шифокорлардан сўнг судтибэкспертлар ҳам қизнинг ўлимини тасдиқлашган. Мурдани ёриб кўришмаган, негаки қотиллик аломатлари қайд этилмаган.

Таймишнинг қариндошлари унинг танасини дафн қилиш бюросига топширишди. Бир неча соатдан сўнг онасига қўнғироқ қилиб, қизи кўзини очганини айтишди: у тирик экан.

Буни қарангки, қиз умуман нафас олишдан тўхтамаган. Уни бир ярим соатга ўликлар сафига қўшиб қўйишган. Жабрланувчининг оиласи ёллаган адвокат шу вақт оралиғида қизнинг саломатлиги жиддий зарар кўрган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Ҳозир қиз ҳаёт, фақат шифохонада. У сунъий нафас бериш аппаратига улаб қўйилган.

«Реанимация қилишганида унинг ўлганини айтишди. Улардан: «Бунга 100% аминмисизлар?» деб сўраганимда улар «Ҳа», деб жавоб беришди. Сўнгра менга қўнғироқ қилишиб, қизим тириклигини, у нафас олаётганини, ҳозир шифохонада эканлигини айтишди», — дея сўзлаб берди қизнинг онаси.

Расмийлар содир бўлган ҳодиса юзасидан аллақачон суриштирув ишларини бошлаб юборишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада «ўлган» аёл ҳаммани қўрқитиб юборди