Ҳонконг университети олимлари коронавирус инфекциясига бир марта чалинган одам уни қайта юқтириши ҳолати биринчи бор ўз тасдиғини топганини маълум қилишди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, 33 ёшли эркак COVID-19’дан соғайиб чиққандан тўрт ой ўтиб, яна шу дардга йўлиққани аниқланган. Илк бор касалликка чалинган пайтида беморда енгил белгилар кузатилган бўлса, иккинчи сафаргиси симптомларсиз кечган.
Ҳолатни ўрганган олимларнинг айтишига қараганда, бу бемор Испаниядан қайтиб келганидан сўнг унда янги инфекция борлиги аниқланган. Ўтказилган текширишлардан сўнг, унинг штамми ўша эркак биринчи бор юқтириб олган вирусдан сезиларли фарқ қилиши, кўпроқ июль-август ойларида Европада кузатилган COVID-19га ўхшаб кетиши маълум бўлди.
Бундан олдин АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам коронавирусга такрорий чалиниш ҳолатлари юз бергани тахмин қилинган, аммо бу чуқур тадқиқотлар билан исботлаб берилмаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади