00:13 / 27.08.2020
3 698

АҚШда автосалон ва юзлаб машиналар ёқиб юборилди (видео)

АҚШда автосалон ва юзлаб машиналар ёқиб юборилди (видео)
Фото: М101 News
Висконсинда маҳаллий полициячилар Жейкоб Блейк исмли қора танли эркакка қарата етти марта ўқ узганидан сўнг норозилик намойишларининг янги тўлқини бошланди. Май ойидаги намойишлар каби бу сафар ҳам вандализм ҳукм сурмоқда — намойиш иштирокчилари автосалон биносини ва автотураргоҳдаги юзлаб машиналарни ёқиб юборди, деб хабар беради Motor.

Воқеа жойидаги фото ва видеолардан етказилган зарар кўламини кўриш мумкин, бироқ айнан қанча зарар етказилганини ҳали баҳолаш керак. Дастлабки маълумотларга кўра, митинг иштирокчилари автотураргоҳдаги машиналардан бирининг ойнасини синдириб, салонга фалшфеер (пиротехника воситаси) ташлаб қочган. Оқибатда ёнғин юзага келган, олов бир машинадан иккинчисига ўтиб, автосалон биносига қадар етиб борган.

Ёнғин оқибатида ўнлаб минилган машиналар ёниб кетган. Улар орасида арзон нусхадаги моделлар каби BMW 5-Series, Mercedes-Benz S-Class ва Range Rover моделлари ҳам бор.

Фото: М101 News
АҚШда ирқчилик мавзуси май ойи охирида афроамерикалик Жорж Флойдни Миннеаполисда полиция ходимлари қўлга олиб, кўчада бир нафар ходим томонидан тизза билан бўғиб қийноққа солингани, якунда Флойд касалхонада вафот этганидан сўнг бошланди. Унинг ўлими АҚШ ҳамда Европада ирқчилик ва ижтимоий тенгсизлик муаммоларига қарши норозилик намойишларининг бошланишига туртки бўлди.

АҚШдаги Black Lives Matter («Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим») ҳаракати ўз акциялари давомида қулчилик ва расизмга алоқадорлиги тахмин қилинган тарихий шахсларнинг ҳайкалларини бузиб ташлаш ёки қулатиш ҳаракатларини амалга оширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда автосалон ва юзлаб машиналар ёқиб юборилди (видео)