21:40 / 27.08.2020
3 514

Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат маълум бўлди

Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат маълум бўлди
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг аниқлик киритишига кўра, иқтисодий ривожланган давлатлар орасида коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган мамлакат Буюк Британия бўлди. Тадқиқот натижаларини «BBC News» чоп этган.

Хабарларга кўра, Британия ЯИМ жорий йил иккинчи чорагида 20,4 фоизга пасайган. OECDнинг 37 та мамлакати иқтисодиёти биринчи чорак билан таққослаганда 9,8 фоизга пасайган.

Бирлашган Қиролликда иқтисодий таназзул бутун бир кузатишлар тарихи давомида энг йириги бўлди, дея таъкидлайди «BBC News».
Экспертлар пасайишнинг бундай даражасини коронавирус туфайли жорий этилган чеклов чоралари билан изоҳлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат маълум бўлди