11:25 / 28.08.2020
3 139

Путин коронавирусга қарши вакцина қабул қилган қизининг аҳволи ҳақида маълумот берди

Путин коронавирусга қарши вакцина қабул қилган қизининг аҳволи ҳақида маълумот берди
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, коронавирусга қарши вакцина қабул қилган қизи ўзини яхши ҳис қилмоқда.
"Унда антиначалар бор ва ўзини яхши ҳис қилмоқда", деган Путин «Россия-24» телеканалига берган интервьюсида.

11 август Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан яратилган "Спутник V" дея номланган вакцина рўйхатдан ўтказилган эди. Ўшанда Россия раҳбари "Спутник V" дея номланган коронавирусга қарши вакцинанинг ишончлилигини таъкидлаб, у билан ҳатто қизларидан бири ҳам эмлангани ҳақида айтиб ўтган эди.

Шунингдек, Путин Россия вакцинаси зарарсизлигини ва унинг барқарор иммунитет ҳосил қилишини яна бир бор қўшимча қилиб ўтган.
Мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россия корхоналарининг йил охирига қадар ойига 1,5-2 миллион дозада вакцина ишлаб чиқаришни режалаштираётгани маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)