
Фото: «Habr»
Бундан 20 минг йил аввал, Музлик даврида Ер юзасининг ўртача ҳарорати қанча бўлгани аниқланди. Тадқиқот-мақола «Nature» журналида ёритилди.
Қарийб 20 минг йиллар бурун сўнгги музлик даври авжига чиққан эди. АҚШнинг Аризона университети олимлари тошга айланиб қолган океан планктонларини ўрганиб, ўша даврларда тирик организмлар қандай ҳароратда умргузаронлик қилишганини ҳисоблаб чиқишди. Кейин эса замонавий об-ҳавони аниқлашга ўхшаш модел яратишди.
Аниқланишича, 20 минг йил аввалги ҳарорат Цельсий бўйича ўртача 7,8 даража, яъни ҳозиргидан 6 даража паст бўлган. Экватор, тропик ва қутб минтақаларидаги ҳарорат кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ ҳозиргисидан каттароқ экани ҳам ойдинлашди. Масалан, Арктикада ҳозиргидан 14 даража совуқроқ иқлим ҳукм сурган.
Музлик ДавриЕр ЮзасиТадқиқот МақолаАризона УниверситетиОкеан ПланктонлариҲарорат Кўрсаткичлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар