23:45 / 29.08.2020
1 998

Қоидаларга зид: Off-White бренди икки хил кўринишга эга бир жуфт пойабзал тақдим қилди

Қоидаларга зид: Off-White бренди икки хил кўринишга эга бир жуфт пойабзал тақдим қилди
Фото: Esquire
Италиянинг Off-White бренди раҳбари Виржил Абло, икки пойи турли кўринишга эга бўлган пойабзал ишлаб чиқарди. Улардан бири классик услубдаги қора чарм дерби, иккинчиси эса оқ теннис кроссовкасига ўхшайди.

Чармдан ишланган оёқ кийимга ​Off-White’га хос деталлар — ёзув ва лого туширилган. Ўнг оёққа кийиш учун мўлжалланган қора чарм пойабзалга мармар кўринишидаги оқ-қора пластикли бренд ёрлиғи илинган.

Фото: Esquire
Ўнг ва чап пойи бир-биридан фарқли мазкур моделни фақатгина таг қисми бир хил бўлиб, у кўк рангли резинадан ишланган. Нархи 605 доллар қилиб белгиланган мазкур ноанъанавий пойабзални Ssense сайти орқали харид қилиш мумкин, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қоидаларга зид: Off-White бренди икки хил кўринишга эга бир жуфт пойабзал тақдим қилди