Шотландияда дунёдаги энг қиммат қўй 490 минг долларга сотилди

Шотландияда дунёдаги энг қиммат қўй 490 минг долларга сотилди
Фото: The Independent
Дунёдаги энг қиммат қўй Шотландияда ўтказилган аукционда рекорд сумма 490,6 минг долларга сотилди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Қайд этилишича, Double Diamond (Икки карра олмос) лақабли қўй тексель зотига мансуб бўлиб, бундай қўйлар асосан кўпайиш учун ишлатилади. Шунингдек, ушбу зотдор қўй гўштининг ўта сифатлилиги билан ҳам довруқ қозонган.

Қиммат қўй сотилиши билан боғлиқ аввалги рекорд ҳам Шотландияда 2009 йилда ўрнатилган. Ўшанда зотдор қўй 231 минг долларга сотилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар