Фото: LADbible
Бразилиядаги шаҳарлардан бирига қимматбаҳо метеорит парчаси тушиб, маҳаллий фуқароларни бойитиб юборди ва минглаб турист ҳамда тадқиқотчиларни ўзига жалб этди, деб хабар беради LADbible.
19 август куни Санта-Филомена шаҳрига метеоритлар ёмғири ёғган. 4,6 миллиард ёшли космик парчалар дастлаб осмонни тўлдирган, шундан сўнг ерга қулаган.
Олимларнинг маълум қилишича, ерга тушган метеорит парчалари қадимий минераллардан иборат бўлиб, жуда қиммат туради. Бундан хабар топган шаҳар аҳолиси метеорит парчаларини йиғишга тушиб кетган. Улардан энг йириги 40 килограммни ташкил этади ва тадқиқотчилар уни 27 минг долларга сотиб олишга тайёр.
Бутун дунёдаги тадқиқотчилар ва коллекциячилар Санта-Филоменага ноёб космик объектни ўрганиш ва уларни йиғиш учун ташриф буюрмоқда. Миллионерлар ноёб минерал бўлакларини оммавий равишда харид қилишга тушган.
Айримларнинг фикрича, ҳукумат метеорит парчаларининг мамлакат ҳудудидан олиб чиқилишига йўл қўймаслиги керак. Таъкидланишича, бу уларга илмий тадқиқот ўтказиш ва туристларни жалб этишга имкон беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади