21:46 / 02.09.2020
4 007

Антальяда россиялик сайёҳлар турк актёри Мурат Йилдиримни қўрқитиб юборди

Антальяда россиялик сайёҳлар турк актёри Мурат Йилдиримни қўрқитиб юборди
Фото: Haberimport.com
Туркиянинг Анталья шаҳрида дам олаётган актёр Мурат Йилдиримни бир гуруҳ мухлислари — россиялик сайёҳлар қўрқитиб юборди, деб хабар берди «RusTurkey.com».
Таъкидланишича, актёрни таниган фанатлар у билан бирга суратга тушишни, дастхат олиш ва инглиз тилида суҳбатлашишни истаган.

«Мен ҳамиша мухлислар билан мулоқотда бўламан. Лекин мавжуд коронавирус сабаб, оломон менда қўрқув уйғотди. Бугун биз масофага амал қилишимиз керак, коронавирус бор ва у ҳеч қаерга йўқолгани йўқ, шунинг учун барчани эҳтиёт бўлишга чақираман», — деган актёр.

Маълумот учун «Осиё», «Севги ва жазо» фильмлардаги роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Мурат Йилдирим ​ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Скорпион» фильмида ҳам роль ижро қилган.​ «Ичимдаги туғён» фильмидаги ижросидан кейин «Олтин апельсин» мукофотига сазовор бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антальяда россиялик сайёҳлар турк актёри Мурат Йилдиримни қўрқитиб юборди