Фото: kyodonews.net
Киото санъат университети олими Масако Сасаки антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқди. Унда вируслар юқиши ҳақида қайғурмаган ҳолда овқатланиш мумкин.
Ниқоб қоғоздан ишланган ушлагичдан иборат бўлиб, у ниқобга ипсиз маҳкамланган. Ниқобни бир қўлда ушлаб оғиз-бурун ёпиб турилади. Бунда тановул вақтида ниқобни ечиб туришга ҳожат бўлмайди.
“Биз ноқулайликни камайтирувчи буюм ишлаб чиқишни истагандик”, деб айтган олим.
Август охирида 20га яқин киши, жумладан меҳмонхона ва ресторан бизнеси ходимлари янги ниқобни таомларни дегустация қилиш вақтида синаб кўришган. Улар ниқобни қулай деб топишган ва унда ўзларини хавфсиз ҳис қилишган.
“Маска жуда самарали, чунки ундан мақсад нафас йўлига томчилар тушишини камайтириш ҳисобланади. Ушбу ниқоб нормал ҳаётга қайтишнинг йўлларидан бири бўлади”, деб айтган синовларда иштирок этган олим Такаюки Миядзава.
Бироқ синовлар иштирокчиларидан бири овқатланиш вақтида бир қўл доим ниқобни ушлаш билан банд бўлиши ноқулайлик туғдиришини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди