14:23 / 03.09.2020
1 932

Zoom асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги бир суткада 6 миллиард долларга кўпайди

Zoom асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги бир суткада 6 миллиард долларга кўпайди
Фото: Getty Images
Zoom видеоконференциялар сервиси асосчиси Эрик Юань 24 соат ичида 6 миллиард доллар ишлаб, ўз бойлигини 23 миллиард долларга етказди, деб хабар беради Bloomberg.

Сервис асосчисининг бойлиги компания таҳлилчилари прогнозидан ҳам кўпроқ даромад кўрганини маълум қилганидан сўнг «сакраб» кетган. Иккинчи чоракда Zoom’нинг даромади 663,5 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 355 фоиздан кўпроқ кўрсаткични қайд этган. Ҳисобот эълон қилиниши фонида Zoom акциялари 40 фоиздан ортиқроққа қимматлашган, Юань эса сервиснинг 50 миллиондан ортиқ акциясига эгалик қилади.

Бломберғнинг ёзишича, 2020 йилда бойлигининг сутка давомида рекорд даражада ўсиши Amazon асосчиси Жефф Безос ва Tesla раҳбари Илон Маскда ҳам кузатилган. Июлда Безоснинг бойлиги бир кунда 13 миллиард долларга ошган бўлса, августда Маскнинг бойлиги 24 соатда 8 миллиард долларга кўпайган.

Zoom видеоконференцалоқа дастури апрель ойида компания ходимлари орасида коронавирус пандемияси сабаб масофадан туриб ишлашга ўтилганидан кейин оммалашди. Компаниянинг капитализацияси уч баробарга кўпайиб, кунлик фойдаланувчилар сони 200 миллиондан ошди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Zoom асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги бир суткада 6 миллиард долларга кўпайди