20:43 / 03.09.2020
2 541

Швециялик 29 ёшли қиз Disney маликаларига ўхшаш учун 6 та қовурғасини олдириб ташлади (фото)

Швециялик 29 ёшли қиз Disney маликаларига ўхшаш учун 6 та қовурғасини олдириб ташлади (фото)
Фото: Lady.mail.ru
29 яшар швециялик қиз ташқи кўриниши Disney маликаларига ўхшаши учун 100 дан ортиқ пластик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Пластик операциялардан бирида унинг 6 та қовурғаси олиб ташланган.

Фото: Lady.mail.ru
Instagram’да ўзини Пикси Фокс деб атаган қиз, мультфильм қаҳрамонларига ўхшаш учун, шунингдек, ринопластика қилдирган, тана ўлчамлари, юз ва иякни ҳам ўзгартирган. Кўз рангини оч яшил тусга ўзгартириш учун эса Ҳиндистонга бориб операция қилдирган. Пластик операциялар учун 136 200 доллардан кўпроқ маблағ сарфланган.

Фото: Lady.mail.ru

Фото: Lady.mail.ru
Аввалига электрчи бўлиб ишлаган Фокс, йигити ташлаб кетганидан кейин қалб жароҳати сабаб ташқи кўриниши ва ҳаётини буткул ўзгартиришга қарор қилган. Шундан кейин пластик жарроҳликка қизиққан ва Американинг Шимолий Каролина штатига жўнаб кетган.

Пиксининг онаси қизи ҳар сафар янги процедурадан сўнг уйга қайтганини кўриб хафа бўлади, опаси Ловиса эса синглисини ақлдан озган деб ҳисоблайди.

2019 йилнинг сўнгида Фокс томонидан Instagram’га жойланган сўнгги постда у турк жарроҳи томонидан ўтказилган пластик жарроҳлик амалиётидан кейин бош мияда асорат юзага келгани ва шундан кейин ўзига келиши учун 1 йил вақт кетганини ёзиб, шифокорни айблаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)