16:05 / 05.09.2020
1 103

Трамп коронавирусга қарши АҚШ вакцинаси қачон тайёр бўлиши мумкинлигини айтди

Трамп коронавирусга қарши АҚШ вакцинаси қачон тайёр бўлиши мумкинлигини айтди
Фото: AFP/Getty Images
Американинг коронавирусга қарши вакцинаси октябрда тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар бермоқда Fox Business.

«Биз хавфсиз ва самарали вакцинани ўзимиз айтган рекорд муддатда ишлаб чиқаришда давом этмоқдамиз. Фикримча, уни йил охиригача оламиз. Эҳтимол, октябрь охиригача», — деди Трамп.

Дональд Трамп вакцина синови натижаларини яқин ҳафталарда олиши кутилаётган Pfizer компаниясини эътироф этди. АҚШда шунингдек, Johnson & Johnson, Merck ва Moderna компаниялари ҳам вакцина ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда.

The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги апрель ойида Трамп маъмурияти учун тайёрлаган тақдимотда вакцина 2020 йил октябрда тайёр бўлишини таъкидлаган.

Оқ уй аппарати раҳбари Марк Медоузнинг сўзларига кўра, АҚШ Россияда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)