23:10 / 07.09.2020
2 339

Дунёдаги энг иссиқ чўлларидан бирида янги ҳайвон тури топилди

Дунёдаги энг иссиқ чўлларидан бирида янги ҳайвон тури топилди
Деште-Лут – Ердаги энг иссиқ чўл бўлиб, бу жой учун ҳарорат кўрсаткичи 80,3 даражани ташкил қилади.
Аммо об-ҳаво шароитидан ташқари, чўл ўзининг катталиги билан ҳайратланарли, унинг майдони бутун мамлакатни қамраб олиши мумкин, масалан, Швейцарияни.

Айнан Деште-Лутда олимлар чучук сувли қисқичбақасимонларнинг янги турларини кашф этди.
Кашф этилган организм Phallocryptus турига мансуб бўлиб, биологлар унга Phallocryptus Fahimii деб ном беришди.

Олимларнинг таъкидлашича, улардан фақат тўрт тури илгари қурғоқчил минтақаларда яшаши маълум бўлган.
Доктор Хуссейн Ражай ва доктор Александр В. Рудов ушбу кашфиётни чўл экологиясини, биологик хилма-хилликни, геоморфологияни ва палеонтологияни яхшироқ ўрганиш учун бошлаган экспедиция пайтида амалга оширдилар.

Доктор Ражайнинг айтишича, янги тур чўлнинг жанубий қисмидаги кичик мавсумий кўлда топилган.
Экспедиция пайтида бундай ғайриоддий жой ҳар доим кўпроқ эътиборни тортади, айниқса, сув ҳақида гап кетганда. Ушбу иссиқ ва қуруқ муҳитда қисқичбақасимонлар кашф этилиши ҳақиқатан ҳам, шов-шувли хабар“, – деб ёзади Ражай.

Илгари Австралия чўлларидан шу каби қисқичбақасимонлар билан ишлаган доктор Швентнер қуйидагиларни қўшимча қилди.
Бу қисқичбақасимонлар ўнлаб йиллар давомида қуруқ чўкиндиларда яшаб, нам мавсумда чиқадилар.
Улар чўл шароитида ҳаётга мукаммал мослашган. Уларнинг Деште-Лут чўлида ҳам омон қолиш қобилияти уларнинг чидамлилигини англатади
”.

Олимларнинг таъкидлашича, чўлда йиллик ёғингарчилик йилига 30 миллиметрдан ошмайди, бу фақат ушбу турдаги ҳайвоннинг оғир чўл шароитида омон қолиш учун ажойиб қобилияти борлигидан далолат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)